UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  4 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  0 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  18 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  15 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  1 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5

Хуршид Ғиёсов: “Дуранг бўлганида балки биз учун аламли бўларди” Янгиликлар

Хуршид Ғиёсов: “Дуранг бўлганида балки биз учун аламли бўларди”

“Андижон” ва “Обод” учрашувида тошкентликлар таркибида мазмунли ўйин намойиш этган футболчилардан бири бу – Хуршид Ғиёсов бўлди.

Тезкор харакатлари билан рақибларини шошириб қўйган иқтидорли ўйинчи баҳс якунига етгач, ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Учрашувга ҳар томонлама жиддий тайёргарлик кўргандик. Ўтган турда “Олмалиқ” билан сафарда яхши ўйнаган бўлсакда, якунда мағлуб бўлгандик. Шундан сўнг “Андижон”га қарши баҳсга юқори суръатда ҳозирлик бўлди. Бугун мезбон жамоа ҳам ғалаба илинжида кучли ўйин намойиш этди. Гарчи уч очкони қўлга киритган бўлсакда, бунга осонликча эришганимиз йўқ.

- Дуранг қониқарли бўлармиди? Кўрдинглар бизда яна бир нечта вазиятлар бўлди. Бирга-бир вазиятларни юзага келтирдик. Аммо улардан тўғри фойдалана олмадик. Шунинг учун дуранг бўлганида биз учун балки аламли бўлар эди. Чунки биз айтиб ўтганимдек, ўйин борасида ҳам рақибдан қолишмасликка уриндик.

- “Обод”да асосан ёшлар ўйнамоқда. Кучли иштиёқ ва шиддат эвазига барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ўйнамоқдамиз. Бугун ғалаба қозонишни рақибга нисбатан кўпроқ биз хоҳлаб ўйнадик деган бўлардим. Жамоамиз қуйи поғонадан жой эгаллаб турганди. Шу боис уч очко сув ва ҳаводек зарур эди. Билсангиз керак, бизда янги мураббийлар штаби иш бошлади. Улар билан яхши чиқишиб кетдик. Ўйлайманки қийин вазиятдан чиқиб кета оламиз, - дейди Ғиёсов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика