Хуммельс, Мюллер ва Боатенгга перформанс орқали раҳмат айтилди
21 мар 2019 15:10
Янгиликлар
Хуммельс, Мюллер ва Боатенгга перформанс орқали раҳмат айтилди
Германия терма жамоаси мухлислари Сербияга қарши ўртоқлик учрашувидан (1:1) олдин ёрқин перформанс намойиш этишди.
Перформанс Йоахим Лёв қарори туфайли миллий жамоани тарк этган Матс Хуммельс, Томас Мюллер ва Жером Боатенгга бағишланган эди. Мухлислар трибунага "раҳмат" сўзини ва футболчилар рақамларини (5,13,17) ёзишди.
Эслатиб ўтамиз, Лёв Германия терма жамоасида ислоҳот ўтказиш учун шундай қарор қабул қилганини айтган эди.
Фикрлар