Хуан Себастьян Верон: "Дибала Лаутародан фарқ қилади"

21 мар 2020, 22:22
Аргентинанинг "Эстудиантес" клуби президенти Хуан Себастьян Верон "Ювентус" ярим ҳимоячиси Пауло Дибала ва "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Улар бир-биридан кескин фарқ қилади. Дибала — ҳужумда ҳам, ярим ҳимояда ҳам ўйнай оладиган ажойиб футболчи. Менимча, Лаутаро буни уддалай олмайди. Аммо у жарима майдончаси ичида нисбатан хавфлироқ ва кўпроқ гол уради. Улар биргаликда ўйнашлари мумкин, ўйлайманки, ажойиб тандем ҳосил бўлади", — дейди Аргентина терма жамоасининг собиқ вакили.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports