Хуан Мата: "Манчестер Юнайтед"га таваккал қилиб ўтгандим"

Aziz Tukhtamuradov
14 апр 2014, 21:31
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Хуан Мата манчестерликлар сафига келиб қўшилганидан афсусда эмас.
"МЮ"га ўтаётганимда озгина хавотирланган эдим. Янги жамоа сафида майдонга туша олмаслик хавфи бор эди. Чунки, мен асосий рақиблар сафидан жамоага келиб қўшилган эдим.
Умид қиламанки, келаси мавсум мен учун омадли келади", - дея Матанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда  Marca нашри.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net