UZ

Хуан Мата: “Жамоа жисмоний жиҳатдан етарлича чарчади” Янгиликлар

Хуан Мата: “Жамоа жисмоний жиҳатдан етарлича чарчади”

МЮ ярим ҳимоячиси Хуан Мата Европа Лигаси чорак финалида “Копенгаген”га қарши баҳсдан (1:0) сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Жамоа жисмоний жиҳатдан етарлича чарчади. Бу мавсумнинг ушбу босқичидаги энг яхши ўйинимиз бўлмади. Аммо шунча ойлардан сўнг ғалаба қозониш муҳим эди. Ушбу мусобақада ғолиб чиқамиз деб умид қиламан. “Копенгаген” яхши футбол ўйин намойиш қилди. Қўшимча бўлимларда биз кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Биз яхши ўйин кўрсатиш ва вазиятлар яратиш керак эканлигини билардик. Ярим финалдаги рақибимиз? Бизга ҳеч қандай имтиёз йўқ. “Вулверхемптон” АПЛда яхши иштирок этди. “Севиля” эса қойилмақом мураббийга эга ажойиб жамоа”, — дейди Хуан Мата.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика