UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  0 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  4 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  9 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  14 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  11 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2

Хотира муқаддас, қадр абадий! Янгиликлар

Хотира муқаддас, қадр абадий!

Хотира ва қадрлаш тушунчалари чуқур маънога эга.

Халқимизда инсон хотираси билан тирик, қадри билан улуғдир, деган гаплар бежизга айтилмайди. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан, миллий қадриятларимиздан бирига айланган. Бугун, орамиздан бевақт кетган ажойиб инсон, ўз касбига садоқатли, ҳар вақт эл-юрт корига лаббай дея жавоб берган, ўзбек футболи ривожига салмоқли ҳисса қўшган, ҳамюртлари орасида катта ҳурмат ва эътиборга лойиқ бўлган Амриддин Сайдалиев ҳаёт бўлганида 55 ёшни қарши олган бўларди.

Амриддин ака Қашқадарё вилояти Касби тумани “Қоратепа” қишлоғида туғилиб ўсди. Барча болалар каби у ҳам ёшлик чоғларидан миллионлар ўйини бўлмиш футбол оламига кириб келди ва кейинги тақдирини шу соҳага бағишлади. Ўз вақтида катта футболда ҳаваскор ва профессионал жамоаларда тўп сурди. Футбол сир-асрорларини мукаммал ўзлаштиргач, кейинги фаолиятини ҳакамлик соҳасида давом эттирди. Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати Олий ва биринчи лигаларида, шунингдек мамлакат Кубоги баҳларида мунтазам равишда учрашувларни бошқаришда иштирок этди. Шу билан бирга нафақат Қашқадарё вилояти миқёсидаги, балки Республика даражасидаги барча футбол тадбирларида фаол қатнашди. Ҳаётининг сўнгги йилларида ўзи туғилиб ўсган Касби тумани футболини, айниқса болалар ва ўсмирлар йўналишини ривожлантириш йўлида меҳнат қилишга бағишлаган эди.

Бугун унинг хотираси оила аъзолари, яқинлари, шогирдлари ва ҳамкасблари ёдида. Унинг руҳига тиловатлар қилинади. Зеро яхши инсонлар хотираси қалбларда мангу яшайди. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

Куни кеча эса Амриддин Сайдалиевнинг туғилиб ўсган Касби туманидаги “Қоратепа” қишлоғида унинг фарзанди Нуриддин Сайдалиев ҳамда кўплаб шогирдлари номидан Жамол Отақуловлар ташаббуси билан тўққизта ҳавоскор жамоалар ўртасида хотира турнири ўтказилди. Унда “Қоратепа”, “Қоратепа-2”, “Новқат”, “Талишбе”, “Навбаҳор”, “Шакаржўй” ва “Комилон” жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақа якунида “Қоратепа” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. “Шакаржўй” ва “Новқат” жамоалари мос равишда иккинчи ва учинчи ўринлар соҳиби бўлишди.
“Амриддин Сайдалиев” хотира турнири финал босқич ўйинларининг натижалари:

Учинчи ва тўртинчи ўринлар учун
“Новқат” - “Қоратепа-2” - 3:0.
Финал
“Қоратепа” - “Шакаржўй” - 3:1



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика