UZ

Сўнгги янгиликлар

23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  0 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  27 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  124 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7

"Хотира-79" жамоасига техник мағлубият ёзилди Янгиликлар

"Хотира-79" жамоасига техник мағлубият ёзилди

Про лига 28-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган "Ғиждувон" – "Хотира-79" учрашуви ўтказилмайди.

Бунда мезбонларга техник ғалаба, меҳмонларга эса техник мағлубият ёзилади.

Чунки "Хотира-79" жамоаси сафар учрашувига мураббийлар штабисиз ташриф буюрди. Ғиждувонга Уйчидан фақатгина 14 нафар футболчигина келди холос. Жамоанинг натижаси учун жавоб берадиган мураббий, жамоага масъул – маъмур, футболчилар соғлигига жавобгар саналувчи клуб шифокори эса номаълум сабабларга кўра ўйинга кела олмади. Шу сабабдан учрашув комиссари ўйин ўтказилмаслигини лозим топди.

Таъкидлаш жоиз, олдинроқ Уйчи туманининг "Хотира-79" клубига Про-Лига 22-туридан жой олган "Лабса" — "Хотира-79" сафар ўйинига ҳам бора олмагани сабаб техник мағлубият ёзилган эди.

Давралар оралиғида молиявий муаммоларга дуч келган мазкур клубнинг Про лигада иштирокини давом эттириши масаласи тез кунларда ПФЛ комиссияси томонидан кўриб чиқилади.  

Ўз олдига ҳеч қандай мақсад қўя олмайдиган ва фақатгина бугунги куни билан яшайдиган клублар билан чемпионат савиясини кўтариш қийин. Келаси йилдан бошлаб бу каби жамоалар формати ўзгарадиган 2-лига мусобақаларида иштирок этиши мумкин. Про-Лигада эса Суперлиганинг минимал талабларига жавоб бера оладиган клубларгина қолдирилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика