Хосеп Гвардиола: "Боруссия М" жамоасида ирода кучли"

Aslanov Jasurbek
23 ноя 2016, 19:40
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Сўнгги йилларда "Барселона" ёки "Реал" ғолиб чиқмоқда. Яқин орада биз ҳам ушбу даражага чиқиб олишимиз учун кўп ишлашим лозим. "Барса"га қарши ўтган ўйинимиздан мамнунман. "Боруссия" кучли характерга эга жамоа.

Компанининг тиззасида жароҳати бор. Катта эҳтимол билан унинг соғайиб кетиши учун бир неча ҳафта керак бўлади. У Испанияда даволанади. Бу унга тезроқ соғайиб кетишида ёрдам беради", - дейди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›