UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Хосе Мария Мендез: "Мақсад – "Қайрат"ни ютиш эмас" Янгиликлар

Хосе Мария Мендез: "Мақсад – "Қайрат"ни ютиш эмас"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ва эртага Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Мендез Олма-Отага учиб кетишдан аввал сайтимизга интервью берди.

- Йиғинда асосий эътибор нимага қаратилмоқда?
- Ҳозир бизнинг асосий мақсадимиз ва вазифамиз келаси йилнинг февраль ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати. Ана шу мусобақага тайёргарлик кўряпмиз, айрим камчиликларни бартараф этишга уринаяпмиз. Шунинг учун ҳам натижа бизни ўйлантирмаяпти. Асосийси ўйинимизни ўстириб бориш.

- Айрим машқларни ўйинчилар тўлиқ тушуниб олишмаяпти. Бунинг сабаби нима?
- Янги машқларни бажараяпмиз. Машқларнинг осон, ўртача ва қийин каби даражалари бўлади. Машқларни “Қайрат” билан ўйинларда синаб кўрамиз, мақсадимиз ўртоқлик ўйинида ютиб келиш эмас, машғулотларда бажараётган нарсаларни амалда синаб кўриш.


- “Қайрат” УЕФА кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Ушбу жамоа билан ўйинлардан ўзимиз учун нималарни олишимиз мумкин?
- Бу иккита ўйин биз учун фойда. “Қайрат” Қозоғистон чемпионатида рақибларини осонгина мағлуб этмоқда, УЕФА кубогини ютиш орқали бу клуб тарихга кирди.
Бундай жамоага қарши ўйинда футзалчиларимиз қайсидир маънода қийинчиликка кўникишади, чунки бу ўйинларда тўп кўпроқ рақибда бўлади. Ўйин давомида хато қилмасликка кўникишади, чунки бундай жамоа хатони кечирмайди. Бундан ташқари, стандарт ҳолатларни амалда синаб оламиз, натижа муҳим бўлмагани сабаб турли хил услубларни текшириб кўришимиз мумкин бўлади.

Агар бу ўйинларда ғалаба қозонсак (лекин бу жуда қийин бўлади), бизга қўшимча куч бағишлайди. Агар юта олмасак, фожиа эмас. Теорияда кўриб чиққан вазиятларимизни амалда қўллашга ҳаракат қиламиз.

Шу тариқа, Осиё чемпионатига қадар ўсиб боришни мақсад қилганмиз.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика