UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  3 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  5 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  10 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  43 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4

Хосе Анхель Санчес. Бугунги "Реал"нинг ҳақиқий архитектори Янгиликлар

Хосе Анхель Санчес. Бугунги "Реал"нинг ҳақиқий архитектори

Мадриднинг "Реал" клубида учта муҳим шахс бор.

Булар Флорентино Перес, Зинедин Зидан ва Хосе Анхель Санчес. Президент, мураббий ва ижрочи директор. "Реал"нинг кўплаб ишқибозлари Хосе Анхель Санчес ҳақида ҳеч нарса билмайди. Бироқ у клубдаги кўп масалаларни ҳал қилади. Бугун унга нега ҳайкал қўйишлари кераклиги ҳақда билиб оламиз.


"Футбол акулалари орасида ҳаёт кечирувчи файласуф" - дея таъриф берганди ABC канали Санчесга.


"Реал" қандай ўзгарди?

Хосе Анхель Санчес 52 йил олдин Сеговия (Мадридга туташ шаҳар)да дунёга келган. Фалсафа-гуманитар факультетини якунлаган.


2000 йилда Флорентино Перес билан "Реал"га келган. Унинг асосий вазифаси клуб маркетингида катта тўнтариш амалга ошириш эди. Бугун "Реал"нинг йиллик даромади деярли 800 млн. еврони ташкил қилади. Перес ва Санчес клубга келганида бу рақамлар сезиларли даражада паст эди. 1999/00 йилларда - 118 млн. евро, аммо клубнинг 300 млн. евродан ортиқ қарзи бўлган.


2000 йилнинг ёзида Флорентино Перес яна бир бор "Реал"нинг президентлик сайловларида иштирок этади. 1995 йилда у сайловларда 622та овоз фарқи билан Рамон Мендосага мағлуб бўлган. Кейинги сайловда у клубнинг асосий муаммоси - қарзларни ёпиб беришни ваъда қилган. Бундан ташқари жамоага Фигуни олиб келишини айтган. Бу ишларни амалга ошириш учун унга айнан Хосе Анхель Санчес керак эди. У маректинг бўйича клуб директори этиб тайинланди.


34 ёшли Санчес ўша кунгача футболда ишламаганди. Университетда фалсафани ўрганганидан сўнг у Япониянинг Sega компаниясини чўққига олиб чиқди. Санчес қисқа вақт ичида компаниянинг жанубий Европадаги филиали директорига айланди ва уни концерннинг энг кўп даромад келтирадиган филиалига айлантирди.


Перес Санчес олдига катта вазифа қўйди: "Реал"ни дунёнинг энг кўп даромад келтирадиган клубига айлантириш.


Санчес революцияси

Буни амалга ошириш учун молиявий инқироздан чиқиб кетиш йўлини топиш камлик қиларди. Рақиблардан муваффақиятлироқ бўлиш лозим эди. Масалан, молиявий имконияти жуда катта бўлган "Манчестер Юнайтед"дан.

Футбол ўша пайтлар ҳозиргидаги каби бизнес бўлмаган. Аммо Хосе Анхель Санчес бу спортни ҳақиқий бизнесга айлантирган.

"Реал" энди Толедо, Сеговия, Вальядолид ва Мурсияда 30талаб ўртоқлик ўйинлари ўтказмаяпти. Энди "Қироллик клуби" Токио, Шанхай, Нью-Йорк ва Лос-Анжелесда бир неча миллионлик учрашувларда майдонга тушмоқда. Санчеснинг илк ишларидан бири - Осиё бозорига чиқиш бўлган. Бу иш аввалига жуда кўп танқид қилинган. Энди эса ҳамма шундай қилмоқда.


Перес ҳар йили биттадан юлдуз харид қилади, Санчес эса бу харидларга пул топади.


"Реал" Сантьяго Бернабеунинг 50 йиллардаги стратегиясига қайтмоқда. Машҳур номлар одамларни учрашувга ташриф буюришга мажбур қилади. Мухлислар фойда олиб келади. Даромад эса машҳурларни сотиб олишга имкон беради.


Санчес "Реал"дан афсона, савдо маркасини яратмоқда. Санчес 2000 йилларда "Реал" "Уолт Диснейнинг янги империяси" бўлиши кераклигини айтганида, кимдир кулган эди. Аммо бугун у ҳақ бўлиб чиққанини кўришимиз мумкин. "Реал" "Forbes"да чоп этилган дунёнинг энг қиммат клублари рейтингида етакчи.


Санчес ўз нутқларида Дисней номини кўп тилга оларди. Умуман олганда у доимо киносаноатдан олинган терминларни кўп ишлатган. Санчес учун футбол - кўнгилочар саноат. Бугун буни оддий қабул қилаётганимиз 15-20 йил олдин революция бўлган.


Машғулот базасининг сотилиши клубга 480 млн. евро даромад келтирган. Санчес клубга футболчилар имижидан фойдаланиш ҳуқуқини қайтарди. Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқди.


Титул ҳомийни излаш стратегиянинг энг муҳим қисми. Аммо Санчес шошилмаган. Уй учун техника ишлаб чиқарадиган Teka номли немис компанияси билан хайрлашган "Реал" ҳар қандай таклифга рози бўлмади ва 2001/02 мавсумни титул ҳомийсиз бошлади. Бир йил ўтиб, 2002 йилнинг ёзида Siemens билан шартнома имзоланди. Бу немис концерни бир неча марта катта, нуфузли эди, аммо информацион технологиялар ривожланиш асрида технологик гигант бўлган. Ўша пайтларда Европа клублари учун реклама таклифлари нархлари пасайиб борарди, 2002 йилда аввалгисига қараганда 20% пасайиш кузатилган. Бироқ Санчес бу вазиятда ҳам ғалаба қозонган. У ажойиб шартнома имзолашга муваффақ бўлган.

Ақлли маркентинг билан биргаликда амалга оширилган суперюлдузларнинг трансфери клубни молиявий ва спорт жиҳатдан биринчи ўринларга олиб чиқди. "Бекхэмнинг трансфери маркентинг туфайли бизга 600 млн. евро фойда келтирган" - деганди Санчес. Трансфернинг ўзига 35 млн. евро сарфланган.


"Якуний ҳисобда сиз дунёнинг энг машҳур 6 брендидан бири бўлишингиз керак. Мухлислар доимо маҳаллий жамоалардан ва дунёнинг энг яхши олти клубларидан бирини қўллаб-қувватлайди. Биз бу позицияни эгаллашимиз лозим" - деганди Санчес 2004 йилда. 15 йил ўтиб "Реал" - бутунжаҳон футбол брендига айланди.


Президентлар алмашади, Санчес қолаверади

"Хосе Анхель билан суҳбатларимиз ОАВ учун бўлмаган" - деганди El Pais журналисти Диего Торрес.


Санчес клубда ўтказган вақти давомида умуман интервью бермаган. Баъзида у ўз фикрини билдирарди, бироқ ҳеч қачон журналистлар билан узоқ суҳбатлар уюштирмаган.


Флорентино Перес 2006 йилда президентликдан кетганида, Хосе Анхель Санчес Рамон Кальдерон қўл остида ишлашда давом этди. Санчес алоқалари туфайли янги президентга фойда келтирган. Бироқ трансферлар билан Предраг Миятович шуғулланган.


2009 йилда Флорентино Перес қайтди ва Хосе Анхель Санчес президентнинг ўнг қўлига айланди. Перес "Барселона"да Хосеп Гвардиола номли юлдуз пайдо бўлганида қайтди.

Бу икки раҳбарнинг асосий мақсади - "Реал"нинг етакчи позицияларга қайтариш эди. Бу сафар спорт жиҳатидан.


Ўша ёзда Криштиану Роналду, Кака, Хаби Алонсо ва Карим Бензема "Реал" футболчиларига айланишди. "Барселона"дан кучлироқ бўлиш учун бу ҳам етарли бўлмаганида, келаси ёзда ўша пайтда дунёнинг энг яхши мураббийи Жозе Моуринью клубга олиб келинди. Моуринью ички муҳитни бузганидан сўнг, тинчлик севар Анчелотти билан шартнома тузилди. "Юмшоқ кўнгллик"да айбланган Карлодан сўнг "Реал"ни Рафаэль Бенитес бошқарди. Натижалар яхши бўлавермагач, кийиниш хонасида катта обрўга эга бўлган Зинедин Зидан бош мураббийга айланди.

2011 йилда Флорентинонинг яна бир ёрдамчиси бўлган Вальдано клубдан ҳайдалганидан сўнг, унинг ўрнини Санчес эгаллади - клубнинг бош директорига айланди. У ўшандан бери фақат шартномалар янгилаш, трансферлар ва ижаралар билан шуғулланмоқда.


Маошлар сиёсати

Клубнинг қоидаларидан бири - маошларнинг аниқ сиёсати. "Маошларни кўтаргандан кўра, янги футболчи сотиб олган маъқул" - деганди Флорентино Перес 2014 йилда. Ўшанда Анхель Ди Мария жамоани тарк этган эди. "Ди Мария молиявий талабларини кўрсатди, клуб эса буни бажара олмасди. Биз унга аввалгисидан яхшироқ бўлган битим таклиф қилдик. Аммо у рад этди. Криштианудан ташқари ҳеч кимда бундай маош йўқ. Агар биз унинг шартларига рози бўлганимизда, клубнинг молиявий барқарорлигида муаммолар юзага келган бўларди". Перес Санчес томонидан ишлаб чиқилган стратегияга амал қилди - клубдаги маошлар чегарадан чиқиб кетмагани туфайли "Реал" дунёнинг энг бой клубига айланди. Переснинг айтишича, бу тижорий соғломликнинг белгиси. Клубдагилар учун ҳаражат даромаднинг 70%дан ошиб кетмаслиги керак. 2005 йилдан бошлаб "Реал"нинг натижаси 52%дан ошмади. Бу стратегиясиз дунёнинг энг бой клубига айланиб бўлмасди.


Ҳа, бу ерда бўлган баъзи бир воқеларни эслаш мумкин. Масалан, Макелеле кўпроқ маош олишни истаган, аммо Перес унга рад жавобини берганди. Ёки Ўзилни эсланг, "Арсенал" унга "Реал"нинг янги таклифидаги маошдан кўпроқ пул тўлашга тайёрлигини билдирган.


Трансферлар сиёсати

Шундай қилиб, Ўзил ўрнини Бэйл, Ди Марияникини эса Хамес эгаллади.


Гарет Бэйл трансферини ҳисобга олмасак, "Реал" 2009 йилдан бери трансферларда адашмаяпти. Машҳур Лука Модрич ва Тони Кроос, ёшроқ Иско, Дани Карвахаль, Варан, Касемиро, Асенсио.


Хосе Анхель Санчес доимо сояда қолиб кетаётган бўлсада, у клубга катта фойда келтирмоқда.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика