UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Месси Испания терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин бўлган  0 15:06Роналду Испания клуби эгаларидан бирига айланди  0 14:38"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди  0 14:11Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"  2 13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  0 13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  3 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  2 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  10 12:10U-21 чемпионати. Бугун янги мавсумга старт берилади  0 11:48Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди  17 11:21Дониёр Назуллаев "Металлург"да  3 10:51МЮ Байиндирнинг келажаги бўйича бир қарорга келди  8 10:22Гвардиоланинг орзуси маълум  4 09:53"Ал Ҳилол" юлдузи жароҳат олди  3 09:24Асенсионинг жароҳати ҳақида маълум берилди  6

Хорхе Да Сильва: "Эртага тарихни ўзгартиришга уринамиз" Янгиликлар

Хорхе Да Сильва: "Эртага тарихни ўзгартиришга уринамиз"

"Бунёдкор" - "Ал Наср" учрашувидан олдин меҳмонлар мураббийи билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
"Эртага қизиқарли ўйин кутиб турибди. "Бунёдкор"да гуруҳдан чиқиш имконияти қолмаган, ўз мухлислари қаршисида босимсиз ўйнайди. Бу уларга устунлик беради. "Ал Наср" доим ғалаба учун майдонга тушади эртанги баҳс ҳам бундан мустасно эмас. Ғалаба учун курашамиз", - дейди Да Сильва.

Ҳуссайин Шайян: "Мураббийнинг фикрларига қўшиламан. Эртага ғалаба учун ўйнаймиз".

- "Ал Наср" Тошкентга асосий таркиб билан келганми?
- Биз Ўзбекистонга асосий таркиб футболчилари билан келдик.

- "Бунёдкор"га қарши ўз майдонингларда дуранг ўйнаган эдинглар. Ўша ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Ўша учрашувда биз бир қатор вазиятлардан фойдалана олмагандик. Эртага вазиятлардан фойдалансак ғалаба қозонамиз.

- "Ал Наср" ОЧЛда ўз тарихида сафардаги ўйинларда умуман ғалаба қозона олмаган. Бу эртага жамоага босим юкламайдими?

- ОЧЛ нуфузли мусобақа, унда кучли клублар ўйнайди. Бу миллий чемпионат эмас. Эртага тарихни ўзгартиришга уринамиз.

- "Бунёдкор" бу мавсум ОЧЛда энг ёш жамоалардан бири бўлди. Жамоага гуруҳдан чиқа олмаслигига нима сабаб бўлди дея оласиз?
- ОЧЛда ҳар бир ўйин муҳим. "Бунёдкор" ўз майдонида мағлуб бўлгани учун ҳам кейинги босқичга чиқа олмади деб ўйлайман.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика