Хорватияликлардан телефонлар олиб қўйилди

Nadirkhuja Yuldashev
24 окт 2013, 15:44
Гарчанд Панама мағлубиятга учратилган бўлсада, Хорватиянинг ўйинидан бош мураббий қаноат ҳосил қилмаяпти.
Афтидан терма жамоа аъзолар европалик бўлганликлари учун бошқа қитъа вакилларини менсимадилар. Ҳатто Панама билан ўйинни кузатар эканман Халилович рақиб ҳимоячиларини осонгина алдаб ўтишга ҳаракат қилди, аммо рақиб ҳимояда "тоза" ўйнади. Африкаликлар эса умуман ўйин бермади. Жамоа бош мураббийи бугунги кундаги ҳолатидан келиб чиқиб Ўзбекистонга қарши ўйинда дуранг ҳам қаноатлантиришини айтиб ўтди.

Кеча терма жамоа меҳмонхонасига борганимизда хорватиялик футболчиларнинг телефон апаратлари ва планшетларини олиб қўйишганлигини айтишди. Мураббий бугун бўлиб ўтадиган ўйин олдидан футболчиларини чалғимасликка чақиряпти. Суратда кўриб турганингиздек, жамоа аъзолари ҳатто ўйин вақтида ҳам телефон хизматидан фойдаланиб ўтиришибди.

Нодирхўжа

Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›