UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Хорватияда "Нефтчи" собиқ футболчисидан кутилмаган қўнғироқ: "Фарғонада бундай жамоа борлигини кўпчилик унутиб қўйди" Янгиликлар

Хорватияда "Нефтчи" собиқ футболчисидан кутилмаган қўнғироқ: "Фарғонада бундай жамоа борлигини кўпчилик унутиб қўйди"

Кеча ҳам одатдагидек сайрга чиқдим. Бу сафарги манзилим яшаётган жойимиздан чамаси 2 километр наридаги қишлоқ бўлди. Оддий уйлар, унда қайнаётган ҳаёт. Худди Ўзбекистондаги қишлоқлардан биридаги каби.

Шу онда телеграм мессенжеридан кутилмаган қўнғироқ. Нигоҳ ташласам, ўз вақтида терма жамоамиз ва "Нефтчи"да порлаган, кейинчалик Грецияга кўчиб кетиб маҳаллий академияларнинг бирида дарс бераётган Степан Атоян. У билан ўтган йилнинг сентябрь ойида суҳбатлашгандик. 

Абдулазиз ассалому алайкум.

- Степан Меликович сизмисиз? Очиғи хурсанд бўлдим қўнғироғингиздан. Мен учун кутилмаган ҳолат. 

- Ўзбекистонликлар билан доим алоқадаман. Дўстларим, футболчилар билан гаплашиб тураман. Биласиз, бу йил "Нефтчи" ташкил қилинганига 60 йил тўлди. Шу муносабат билан байрам тадбири, юбилей ўтказилар эканми? "Нефтчи"дек шонли жамоа бунга муносиб. Футболда сиз журналистларнинг ўрнингиз катта. Кўп нарса сизларга боғлиқ. 

- Айни пайтда клубда ижобий ўзгаришлар бошланган. Бу режалардан ўрин олган, деб ўйлайман.  

Шу пайт "Нефтчи"нинг сўнгги пайтлардаги муваффақиятсизликлари ва Ўзбекистон чемпионатидан гап "қопи" очилиб кетди. 



— Сўнгги 4 йилдан бери Грецияда болалар билан ишлмоқдаман. Турнирлар ташкил қиламиз, болалар учун махсус дастурлар тузамиз. Ҳаёт давом этмоқда. "Нефтчи"нинг натижаларидан доим хабардорман. Юқорида айтганимдек йигитлар билан гаплашиб турамиз. Футболчилар клуб шаъни учун ўйнашни бошламас экан, ҳеч қандай мураббий ёрдам бермайди. Биз 50 доллар маошга ўйнар эдик. Клуб манфаати ва обрўси биринчи турарди. "Нефтчи"да ўзига хос ном ва из қолдирганмиз, деб ўйлайман. Биз бу жамоани умрбод мухлиси бўлиб қоламиз. Жамоа аввалги даражасига қайтишини истардим. Чунки Фарғонада "Нефтчи" деган жамоа борлигини кўпчилик унутиб қўймоқда. Бу ачинарли ҳолат. Юрий Саркисянни кетказилиши клуб тарихидаги энг катта хато. Буни ким қилган билмайман. Ҳозир ҳам Юрий Вазгеновични бош мураббий бўлмасада, маслаҳатчи сифатида қайтариш лозим. Ҳали ҳам кеч эмас. Балки шундагина яна клуб ўзига қайтар. Виталий Левченко ҳақида маълумотга эга эмасман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Айни пайтда унга қийин. 


Терма жамоага келсак, ҳаммаси чемпионат даражасига боғлиқ. Ўша пайтларда Ўзбекистон чемпионати даражаси юқори бўлганини тан олиш  даркор. Яхши даражага чиққан пайтлар ҳам бўлди, Дейлик 2008 йил Ривалдонинг "Бунёдкор"га келиши кўп нарса берди. У аҳир жаҳон юлдузи. Тошкент дербилари орқали стадионга мухлислар қайтди. Бугун бундай деб бўлмайди. Ҳозир "Пахтакор", "Насаф", "Навбаҳор" бор. Сречко Катанецни таклиф қилишди? Унга катта пуллар тўланяпти. Нима учун? Билмайман. Хорижлик мураббий тайёр нарсага келади, тамом. Мана, "Насаф"да фундамент, аниқ йўналиш ва стратегия мавжуд. "Нефтчи"да ўтган йили ёшлари ўзининг лигасида чемпион бўлди. Бу жамоа бош мураббийи ( Азиз Алижонов) "Бунёдкор"га кетди. Унда яхши ва тайёр жамоа бор эди. Тахминан 1-2 йилда асосий жамоанинг ўзагини шулар ташкил қилиши мумкин, деб ўйлайман. У яна Фарғонага қайтди ва бу тўғри қарор бўлди. 


Степан Атоян жони ачиганидан гапираётганини сезяпман. Ҳар ҳолда пайтида Фарғонада "Нефтчи"нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшган, ўзи айтгани каби ном қолдирганди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика