UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51Бу қизиқ! Россия термаси "ўйлаб топилган" футболчилар билан тасвирланди  0 23:19"Челси" футболчиси Туркия томон йўл олмоқда  0 22:55"Манчестер Юнайтед" Саутгейтга таклиф билан чиқдими? Гарет жавоб берди  1 22:38Родри: "Бу ақлбовар қилмас даражада ёқимли"  0 22:10ПСЖ Мбаппе борасида бир қарорга келган  1 21:49Фабио Капелло "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  1 21:21ПСЖнинг Мбаппе билан ишлари якунланмаган экан  0 20:59Тен Хаг Роналдуга жавоб қайтарди  8 20:23Асрор Алиқулов: “Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайди“  1 20:19Улуғбек Бакаев: “Машъал” ҳимояда яхши ўйнади”  3 20:00"Арсенал" товон пули 100 миллион евролик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда   2 19:38Агар Араухо шартномасини узайтирмаса, "Барселона" уни сотиб юборади  7 19:13ПРО-Лига. "Бухоро" ўз уйида "Машъал"га имкониятни бой берди  10 19:10Расман: "Акрон" Артём Дзюба трансферини эълон қилди  4 18:47Де Брюйне "Ман Сити" сардори бўлишни истамайди  0

Хорватия чемпионати ҳақида нималарни биламиз? Янгиликлар

Хорватия чемпионати ҳақида нималарни биламиз?

Темурхўжа Абдухолиқов Сплитнинг “Хайдук” клуби билан шартнома имзолагач, энди Хорватия юқори дивизионини ҳам диққат билан кузатиб борадиган бўлдик.
Хорватия Европа футболида ўзига хос номга эга ва доимо кўпчиликнинг эътиборида туради. Бу ерда ўзини кўрсатган иқтидорлар дарров агентларнинг назарига тушади ва фаолиятини бошқа мамлакатда давом эттириш учун йўл олиш имконияти анча юқори. Хорватия футболи, клублар футболи ва “Хайдук” тўғрисида билишимиз зарур бўлган маълумотларни келтириб ўтамиз.

Хорватия футболида айни пайтда асосан икки гранд жамоа мавжуд. Булар – Загребнинг “Динамо” ва Сплитнинг “Хайдук” клубларидир. Баъзида уларга “Риека” ва “Осиек” қаршилик кўрсатишга уриниб туради.



“ХАЙДУК” ФУТБОЛ КЛУБИ
Ташкил этилган санаси:
1911 йил 13 февраль
Лақаби: “оқлар”
Стадиони: “Полюд”, 35 минг томошабинга мўлжалланган
Менежери: Марин Брбич
Бош мураббийи: Игорь Тудор
Ўтган мавсумда чемпионатда тўртинчи ўринни эгаллаган.
Муваффақиятлари: 9 карра Югославия чемпиони ва Кубоги соҳиби, 6 мартадан Хорватия чемпиони, кубок соҳиби ва суперкубок эгаси.

Сплит жамоаси ўз вақтида Чемпионлар Кубоги ва УЕФА Кубогида ярим финалларгача етиб бориб, Европада номи чиққан клубга айланган. Собиқ Югославия мамлакати парчаланиб кетгач, Хорватия ўз чемпионатини ташкил қилган. Унда “Хайдук” пойтахтнинг “Динамо” жамоаси билан жиддий рақобатга киришиб келади. Амалдаги чемпион саналган “Динамо” 15 бор олтин медалларни қўлга киритган. Хорватия юқори дивизионида 10 жамоа иштирок этиб, улар 4 даврада 36 учрашув ўтказишади. Ҳозирча Сплит жамоаси пешқадам “Динамо”дан 6 очкога ортда бормоқда. Мамлакат чемпиони ЕЧЛ саралаш босқичида иштирок этади. Иккинчи ўрин соҳиби Европа Лигасида иккинчи саралаш раунди, бронза медали соҳиби эса Европа Лигасида биринчи раунддан саралаш баҳсларида қатнашади. “Хайдук”да жорий мавсум чемпионликка эришиб, ЕЧЛ саралаш ўйинларида иштирок этиш имконияти мавжуд. Ўтган мавсумда жамоа Хорватия Кубогини қўлга киритган.

Сплит шаҳри жамоасини айни пайтда Игорь Тудор бошқармоқда. Ушбу ҳимоячи фаолияти давомида Туриннинг “Ювентус” клуби учун ўйнагани билан машҳур. Жамоа уй ўйинларини “Полюд” стадионида ўтказади. 35 минг мухлисни сиғдира оладиган стадион мамлакатдаги энг чиройли стадионлардан биридир. Марказий учрашувлар вақтида стадион мухлислар билан лиқ тўлади. Лекин Хорватияда чемпионат ўйинларига қизиқиш унчалик юқори даражада эмас. Аввалги мавсумда мухлисларининг ўртача ташрифи 2511 нафардан иборат бўлган. Бу биздагидан деярли икки баравар кам кўрсаткич ҳисобланади. Лекин беллашувларни Европанинг бошқа давлатларидан келган скаут ва мутахассислар қолдирмасдан кузатиб боришади. Бу тарафдан Хорватия кўп мамлакатлардан устунликка эга.



Клублар молиявий жиҳатдан унчалик бақувват эмаслар. Шу сабабли маошларга пул сарфлаш борасида Хорватия чемпионати Европада энг охирги гуруҳга киритилади. Ўша гуруҳга маошлар учун бир йилда 3 миллион евродан камроқ пул сарфлайдиган жамоалар киритилади. Демак, бюджет тарафлама ушбу давлат клубларини ўзимизнинг жамоалар билан бемалол таққослаш мумкин. Лекин ишни қўлга қўйиш ва кучли футболчиларни тарбиялаш бўйича олий лигамиз Хорватия юқори дивизионидан сезиларли фарқ билан ортда қолиб кетган. Буни тан олиш керак. Бу ерда ёшларга катта эътибор қаратилади. Клублар асосан академия тарбияланувчиларини сотиш эвазига кун кўришади. Хорватия чемпионатида футболчиларнинг ўртача ёши 24,1 ни ташкил қилади. Бу эса Словениядан кейинги Европадаги энг ёш натижа ҳисобланади. “Хайдук” эса ўз академиясида тарбиялаган футболчиларнинг юқори лига клубларида ўйнаши борасида Европада учинчи ўринда туради. Яъни, Сплит клуби мактабида таҳсил олган 55 нафар футболчи Европанинг турли биринчиликларида юқори дивизионда тўп тепишади. Уларнинг 39 нафари бошқа давлатларда, 16 нафари “Хайдук” сафида ўйнайди. Абдухолиқовнинг янги жамоаси ушбу натида бўйича Европада “Аякс” ва “Партизан”дан ортда холос. “Динамо” 14, “Осиек” эса 19-поғонада турибди. Ушбу кўрсаткичлар Хорватияда ёшлар ва академия тарбияланувчиларига эътибор юқори даражада эканлигини кўрсатади.

“Хайдук” сафида тарбияланган машҳур футболчилар қаторига Ален Бокшич, Славен Билич, Милан Рапаич, Иван Леко, Ведран Рунье, Стипе Плетикоса, Дарио Срна, Никица Елавич ва Никола Калиничларни келтириш мумкин.

Хорватия чемпионати УЕФА коэффицентлар рейтингида 19,375 очко тўплаган ҳолда 20-ўринда турибди. Юқорида Исроил, Кипр ва Дания чемпионатлари жойлашган. Клублардан эса “Динамо” 23,925 балл билан 84, “Хайдук” 9,925 очко тўплаб 162-поғонага жойлашган. Клублар миқёсида хорватияликлар анчадан буён катта муваффақиятларга эриша олишмаяпти. ЕЧЛнинг гуруҳ босқичда ўйнаш ҳозир жуда яхши натижа саналади. Албатта, бунга маҳоратли футболчиларнинг порлаши билан дарҳол Европанинг кучли клубларига сотиб юборилиши сабаб.



“Динамо” Загреб эса футболчи тарбиялаб, уларни пуллаш бўйича қитъадаги энг яхши натижалардан бирига эга. Охирги йилларда Лука Модрич, Ведран Чорлука, Деян Ловрен, Милан Баделж, Эдуардо сингари ўйинчилар трансфери “Динамо”га бир неча йиллик бюджетини шакллантириб олиш имкониятини туҳфа қилди. Клуб академиясида 200 нафар тарбияланувчи таҳсил олади, 11 академия ва 2 ёшлар жамоаси фаолият кўрсатади. 21 мураббий иш олиб бориб, жами 9 скаут доимий равишда Хорватия, Босния, Австралия, АҚШ ва Канадада ёш футболчиларни кузатиш билан банд бўлади. Академиянинг йиллик бюджети тахминан 1 миллион евро атрофида. Сўнгги 5 йилда академияга 6,5 миллион евро сарфланган ва футболчиларни сотишдан 50 миллион евро ишлаб топилган. Академиянинг ўзи 43,5 миллион евро соф даромад келтирган! 5 йилда 23 нафар ёш футболчилар бошқа клубларга сотиб юборилган. Матео Ковачич, Тин Едвай ва Симе Врсалжко ортидан Ален Халилович, Фран Бродич ва Роберт Мурич Европа клублари эътиборини тортиб улгуришди.

Милан Баделж, Звонимир Бобан, Ведран Чорлука, Эдуардо, Матео Ковачич, Нико Кранчар, Йерко Леко, Деян Ловрен, Лука Модрич, Роберт Просинечки, Звонимир Сольдо, Дарио Шимич, Дино Дрпич сингари машҳур ўйинчилар айнан “Динамо” академиясини тамомлашган. Ҳозир “Барселона” Халиловични сотиб олиш пайида.

Абдухолиқов яхши ўйин намойиш этган тақдирда Европанинг кучлироқ биринчилигига кўчиб ўтиши, шунингдек, Хорватия клублари эътиборини Ўзбекистон футбол бозорига жалб қилиши мумкин. Биз эса Темурхўжага омад тилаган ҳолда унинг ўйинларини кузатиб борамиз.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика