UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  3 17:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Таркиблар маълум  8 17:10Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  4 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  12 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   4 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  4 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0

Хоразмда "Машъал" футбол академиясининг филиали очилди Янгиликлар

Хоразмда "Машъал" футбол академиясининг филиали очилди

Теглар :  МашъалХоразм
Ўзбек футболига сон-саноқсиз футболчилар ва юлдузларни кашф этиб берган "Машъал" футбол академияси энди Хоразмда ҳам фаолият юритади.

Кечадан бошлаб Урганч шаҳрида "Машъал" футбол клуби ўзиниг академияси филиалини очди. Хоразм вилояти мутассаддилари ва "Машъал" ПФК ҳамда "Хоразм" ПФК раҳбарияти иштирок этган тадбирда расман Муборак жамоаси клубининг академияси филиали ўз ишини бошлади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки "Машъал" ПФК Муборакдаги академияси ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Яқин кунлар ичида Муборакдаги мазкур академия яна ўз фаолиятини юритади. Жамоа раҳбари Илхом Қурбонов бу борада ўз фикрларни билдириб ўтди.

"Машъал" жамоамиз ўз олдига бу йил кучлилар сафига қайтиш мақсадини қўйган. Шу сабаб биз бир муддат Муборакдаги академияни тўхтатишга қарор қилган эдик. Яқин кунлар ичида биз яна барча йўналишларимиз бўйлаб фаолиятимизни давом эттирамиз. Мана бугун "Хоразм"да ҳам жамоамиз академиясини очдик. Ўйлаймизки бу ўзбек футболи учун олдинга ташланган катта қадам", - дея таъкилайди клуб ижрочи директори Илҳом Қурбонов.

Эътиборли томони шундаки, Муборакдаги академия яна фаолият юритади. Бу эса барчани бирдек қувонтиради, шундай экан Хоразмдан ҳам, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Фозил Мусаев, Фаррух Сайфиев, Санжар Қувватов, Элдорбек Суюнов каби юлдузлар етишиб чиқишига тилакдошмиз.

"Машъал" матбуот хизмати




Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика