"Хоразм" жамоаси машғулотга киришди

Narzulla Saydullayev
20 дек 2014, 12:15
Маълумки, Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси ниҳоясига етган биринчи лига ўйинларида мухлислар кутган натижани кўрсатмади.
Эндиликда, Хоразм воҳасининг бош жамоаси келаси мавсумда юқори кўрсаткичга эришиш мақсадида тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишди.
  
Айни дамда, жамоа бош мураббийи Вали Султонов бошчилигида 30 нафарга яқин футболчи жисмоний тайёргарликни маромига етказишаётир. Машғулотларда асосан, маҳаллий футболчилар шуғулланишмоқда.


  
- Ўқув-машғулот йиғинимизни ҳар галгидан эртароқ бошладик, - дейди жамоа дарвозабони Ғайрат Ўдаев. – Негаки, янги футбол мавсумига катта умидлар билан қадам қўйяпмиз. Мақсадимиз олий лига йўлланмасини қўлга киритиб, ишқибозларимизни қувонтиришдир.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›