UZ

Сўнгги янгиликлар

20:0239 ёшли Нойер ёзда фаолиятини якунлайдими?  0 19:34Про лигада 5-ўрин учун ҳам кураш кечади  4 19:08"Барселона" ПСЖ футболчиси учун 70 млн евро тўлашига тўғри келади  3 18:40"Реал" шов-шувли трансфер тайёрламоқда  3 18:12Хаби Алонсо "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши ва ўзи билан Гюлерни олиб келиши мумкин  3 17:44"Биз бунга қодирмиз". "Барселона" етакчиси "Атлетико" билан ўйинда камбэкка ишонмоқда  12 17:16Азим Аҳмедов: "Илҳом Мўминжоновнинг таклифидан сўнг иккиланмасдан "Металлург"га келдим"  13 16:48"Манчестер Юнайтед" Каземирога Ла Лигадан ўринбосар топди  1 16:22"Навбаҳор" собиқ бош мураббийи "Яйпан"ни бошқаради  4 15:59Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин: клуб доимий шартномани муҳокама қиляпти  0 15:33Месси Испания терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин бўлган  2 15:06Роналду Испания клуби эгаларидан бирига айланди  4 14:38"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди  0 14:11Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"  9 13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  3

“Хоразм” ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда Янгиликлар

“Хоразм” ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда

Биринчи лига вакили “Хоразм” айни пайтда ўз қароргоҳида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.
Жамоа 10 январдан машғулотларга киришган. Ҳозирча йиғин Урганчдаги “Хоразм спорт мажмуаси”да ўтказилмоқда. У ерда 40 нафарга яқин футболчилар шуғулланмоқда. Бош мураббий Мансур Давлетовнинг беътоблиги сабабли машғулотларни унинг ёрдамчиси Ойбек Қурёзов олиб бормоқда. Жамоа режасига февралда Тошкентга бориб, ПФЛ Кубогида иштирок этиш ҳам ўрин олган. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, айни пайтда бир қатор маҳаллий ёшлар жамоа кўригидан ўтмоқда. Уларнинг орасида ўтган йили “Олмалиқ”да ўйнаган Маъмур Абдуллаев, “Аланга”дан Тимур Бекчанов ҳам “Насаф” ёшлар жамоасидан Жамолиддин Машарипов борлигини айтиш мумкин. Маълум муддат “Олмалиқ” йиғинида иштирок этган тўпурар ҳужумчи Мурод Бобожонов яна жамоага қайтиб келган.

Ўтган йили жамоа шарафини ҳимоя қилган Қадамбой Нурметов, Азиз Жўраев, Собир Мамараҳимов, Собир Азизов айни пайтда жамоа билан бирга эмас. Ёш ҳужумчи Нурметов ҳозирда Игорь Шквирин бошқарувидаги “Олмалиқ”да кўрикдан ўтаётган бўлса, юқорида номлари келтирилган бошқа футболчилар эса “Хоразм”нинг Тошкентдаги йиғинига бориб қўшилиши айтилмоқда.

И.РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика