"Хоразм" ўз базасида йиғин ўтказмоқда
27 июл 2013 16:35
Янгиликлар
"Хоразм" ўз базасида йиғин ўтказмоқда
Урганчнинг “Хоразм” жамоаси биринчи лиганинг дастлабки босқич ўйинларини ижобий тарзда ўтказди ва кейинги босқичда ҳам иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди.
Айни пайтда жамоа ўз базасида йиғин ўтказмоқда. Жамоа бош мураббийи Мансур Давлетов футболчилар билан астойдил ишламоқда. Таркибда жиддий ўзгаришлар қилинмади. Биринчи босқичда жамоа шарафини ҳимоя қилган барча футболчилар, бугунги кунда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Ҳеч ким кетгани йўқ. Шунингдек ҳозирча таркибда янги номлар ҳам йўқ.
Хоразм тақвимга кўра, иккинчи босқич ўйинларини сафарда, водий жамоаларига қарши ўтказади. Шу боис жамоа ушбу ўйинлардан олдин, яъни 3 августдан Тошкентда йиғин ўтказишни режалаштирмоқда. Айнан ушбу пойтахт йиғинида жамоа сафига янги футболчилар келиб қўшилиши мумкин.
Исломбек Рустамбеков

championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар