Хоразм. Ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги

Narzulla Saydullayev
18 май 2016, 16:50
Урганч олимпия захиралари коллежида 2004 йилда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида Ўзбекистон биринчилиги бошланди.

Унда Тошкент шаҳри, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларидан ташқари барча ҳудудлардан жамоалар қатнашяпти.

Айни дамда, мусобақа уч гуруҳда давом этмоқда. Гуруҳлар эса қуйидагича кўриниш олгшан:
“А” гуруҳи. Бухоро вилояти, Тошкент вилояти, Наманган вилояти.
“B” гуруҳи. Қорақалпоғистон республикаси, Фарғона вилояти, Навоий вилояти.
“C” гуруҳи. Хоразм вилояти, Жиззах вилояти, Сирдарё вилояти.

Мусобақанинг илк ўйинида Тошкент ва Наманган вилоятлари терма жамоалари ўзаро куч синашди. Учрашувда водийлик ёш футболчилар рақиблари дарвозасига учта жавобсиз тўп киритишди. Натижада, наманганлик ёшлар дастлабки ғалабани тантана қилишди, 3:0.   

Дастлабки куннинг қолган икки ўйини қуйидагича якунланди: Қорақалпоғистон-Навоий - 0:3, Жиззах – Сирдарё - 0:4. Кейинги босқичга йўл оладиган жамоалар номи  20 май куни  маълум бўлади.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›