Хольгер Бадштубер 19 ойлик танаффусдан сўнг "Бавария" сафида майдонга тушади

Narzulla Saydullayev
17 июл 2014, 18:41
Оғир жароҳат туфайли бир йилдан ортиқ вақтни даволанишга сарфлаган ҳимоячи Хольгер Бадштубер майдонга қайтмоқда, деб хабар бермоқда "Bild" нашри.
Футболчи жамоанинг фан-клуби "Қизил баронлар" жамоасига қарши ўйнайди.

Учрашув жума куни Меммингенда бўлиб ўтади. Сўнгги бор Бадштубер 2012 йил 1 декабрида Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши учрашувда қатнашганди.

2013 йилнинг май ойида у жароҳатини янгилаб олди. Бадштуберу жами тўртта операцияни бошдан кечирди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net