

"The Sun" хабарига кўра, "қизиллар" футболчи борасида музокараларни бошлаб юборган. Айни дамда улар Беллингем учун курашда фаворит ҳисобланмоқда. Олдинроқ дортмундликлар Беллингемни 80 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"га сотмаганди. Ундан ташқари "Реал" ҳам музокаралар олиб борди.
Футболчи ўтган мавсум немис чемпионатида 32та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 8та ассист қайд этди.



