Холанд масаласидаги "Лапорта-Перес жанги"да ким ғолиб бўлади?
14 апр 2021 23:40
Янгиликлар
Холанд масаласидаги "Лапорта-Перес жанги"да ким ғолиб бўлади?
"Барселона" ушбу ёзда Холанд учун "Реал" билан курашишга тайёр.
Аммо каталонияликлар 2021/22 йилги мавсум охиригача кутишмоқчи, ўшанда норвегияликни 75 миллион еврога сотиб олиш банди кучга киради. "Боруссия" эса уни шу йилнинг ўзида 150 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Манбага кўра, "Барса" президенти Жоан Лапортада Холандни "Реал"га эмас, балки каталонияликлар сафига қўшилишга кўндириш режаси бор.
Лапортанинг режаси – бу Эрлингга Лионел Месси билан бирга ўйнаш имкониятини бериш ва кейинчалик аргентиналик футболчи нафақага чиққач, уни "Барса"нинг асосий юлдузига айлантириш.
20 ёшли футболчига "Реал Мадрид" ҳам қизиқиш билдирмоқда ва яқинда яна Мадрид клуби президенти этиб сайланган Флорентино Перес вазиятни шунчаки кузатиб турмаса керак. Воқеалар ривожини биргаликда кузатамиз.
Фикрлар