Холанд 4 ўйиндан буён гол ура олмаяпти

Mirjalol Normatov
4 июн 2023, 13:52
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд сўнгги 7 ўйинда 1 гол урди.

Кеча "шаҳарликлар" ҳужумчиси Англия Кубоги финалида "Манчестер Юнайтед" дарвозасига йўл топа олмади. Сўнгги бора у 14 май куни "Эвертон"га гол урганди. Кейинги 4 ўйинда эса тўп кирита олмади.

Бундай ҳолат сўнгги 2 йилда бир марта содир бўлмоқда. У 2021 йилнинг 24 мартидан 14 апрелига қадар Дортмунднинг "Боруссия"си ва Норвегия термасида 8 ўйинлик қуруқ серия ўтказганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›