“Хўжанд” (Тожикистон) жамоаси аъзолари Қўқон шаҳрига етиб келишди
10 сен 2019 16:47
Янгиликлар
“Хўжанд” (Тожикистон) жамоаси аъзолари Қўқон шаҳрига етиб келишди
Фестивал доирасида Қўқон шаҳрида ҳалқаро футбол учрашуви ҳам ўтказилади. Эртага Қўқондаги “Марказий” стадионида “Қўқон-1912” (Ўзбекистон) – “Хўжанд” (Тожикистон) жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтади.
Бугун Тожикистонлик меҳмонлар Қўқон шаҳрига етиб келишди. “Хўжанд” жамоаси аъзоларини Тожикистон – Ўзбекистон чегарасида Фарғона вилоят футбол федерацияси вице-президенти Носир Отақўзиев, “Қўқон-1912” футбол клуби президенти Бахтиёржон Толипов, “Қўқон-1912” футбол клуби матбуот ва маркетинг бўлими бошлиғи Акрамжон Мамадалиев ҳамда “Қўқон-1912” жамоасининг жонкуяр мухлислари тантанали равишда кутиб олишди.
“Хўжанд” жамоаси аъзолари Қўқондаги “Олтин водий” меҳмонхонасига жойлашдилар. Улар бугун “Марказий” стадионида расмий машғулотларини ўтказишади.
Эслатиб ўтамиз “Қўқон-1912” – “Хўжанд” учрашуви эртага, 11 сентябрь куни, соат 17-00да, Қўқондаги “Марказий” стадионида бошланади.
Эртага “Марказий” стадионига кириш бепул бўлади.









Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар