UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  361 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

Хўжанд шаҳридаги "Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги" стадионига фотосаёҳат Янгиликлар

Хўжанд шаҳридаги "Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги" стадионига фотосаёҳат

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ОФК Кубоги Марказий минтақа финали доирасида Тожикистоннинг "Хўжанд" клубига қарши майдонга тушади.

Бугун бўлажак учрашув олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтди. Championat.asia сайтининг икки ходими бўлажак учрашувни ёритиб бориш мақсадида Хўжанд шаҳрига йўл олди. Улар ўйин олди матбуот анжумани ҳамда "Сўғдиёна" клубининг ўйинолди машғулотларига оид фотосуратлар тақдим этишди.

Мураббийлар бўлажак ўйин олдидан қандай фикрда?

"Бизнинг жамоа Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги турида сафарда ғалаба қозондик ва бўлажак ўйинга ҳам жисмоний, ҳам руҳий томонлама яхши ҳолатда етиб келдик. Эртанги баҳсга тайёрмиз.

"Хўжанд" жамоасини яхши биламиз. Мақсадлари улкан ва ёш жамоа. Яхши футболчиларга эга. Рақиб ўз майдонида ўйнаши уларга устунлик беради. Учрашув маҳаллий вақт билан 15:30да бошланади, бу дегани хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Агар хато қилсак уни тўғрилашнинг имкони бўлмайди", - деди "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев.

Эртанги ўйин бўйича гапирадиган бўлсак, рақибимиз "Сўғдиёна" ўйинини ўрганиб чиқдик. Аммо биз ўз ўйинимиз ва тайёргарлигимизга эътибор қаратамиз. Тайёргарлигимизга яраша ўйин кўрсатамиз деган умиддаман. Ўйлайманки, мухлисларимизни хурсанд қила оламиз.

"Сўғдиёна"нинг даражаси олдин гуруҳ босқичида тўқнаш келган клубларимиздан юқори. Қайтараман, биз рақибни яхши биламиз ва тайёргарликка катта эътибор қаратдик. Ёзги трансфер ойнасида Элчибек Рашидбеков, Сергей Гаранжа ва бошқа ёш футболчилар орқали таркибимизни кучайтирдик. Ўйлайманки, мавжуд футболчиларимиз учрашувга тайёр. Жиззах клубига қарши ўйинимиз ҳаммасини кўрсатиб беради", – деди "Хўжанд" бош мураббийи Рустам Хўжаев.

Кечга яқин Жиззах клуби ўйинолди машғулотини ўтказди. Йиғинда барча футболчилар иштирок этди. Сайтимиз фотографи Толибжон Қосимов бўлажак учрашув олдидан майдоннинг қай даражада тайёр эканлигини ўз суратлари орқали намоён этди. 

Бироздан сўнг "Сўғдиёна" клуби машғулотидан фотогалерея ҳамда жамоа ҳужумчиси Шоҳрўз Норхоновнинг бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашамиз.

Эслатиб ўтамиз, Марказий минтақа финали 17 август, соат 15:30 да "Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги" стадионида бўлиб ўтади. 

FK Khujand

Кубок АФК - финальная стадия . 1/8-тур

17/08/2022, 16:30

4
:
0
Тугади

Согдиана

45'
90'

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика