UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  12 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  6 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  156 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

Хитойнинг Мессини сотиб олиш сири ошкор бўлди Янгиликлар

Хитойнинг Мессини сотиб олиш сири ошкор бўлди

Ёзда номи ошкор қилинмаган Хитой клуби "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини сотиб олмоқчи эди.

Аргентиналик форвард Европани тарк этиб, Осиё клуби футболчисига айланганида йилига кафолатланган 100 млн. евро оларди.

Бироқ Месси таклифни рад этди ва "Барселона" билан шартномани 2021 йилгача узайтирди. Маълумотларга кўра, номи ошкор қилинмаган клуб "Хэбей Чайна Форчун" экан.

Таклиф рад этилганига қарамасдан Хитой клуби таслим бўлмоқчи эмас ва улар аргентиналик билан шартнома тузиш учун пулдан бошқа йўлларни ҳам ишга солишмоқчи. Бу мақсад йўлида "Хэбей Чайна Форчун" Хавьер Маскерано ва Эсекьель Лавессиларни сотиб олди.

Бу икки футболчи Мессининг яқин дўстлари ҳисобьланишади. Хитойликлар келажакда Маскерано ва Лавессидан "Барселона" футболчисини жамоага олиб келиш учун фойдаланишмоқчи.

Хитой клубидагиларнинг фикрича, Мессини жамоага олиб келиш учун пулдан кўпроқ нарса керак ва улар, форвард Хитойда ўзини уйидек ҳис қилиши учун барча ишни амалга оширишмоқчи.

Мессининг янги шартномасидаги товон пули 700 млн. евро, бироқ хитойликлар бундан қўрқишмаяпти. "Хэбей Чайна Форчун" аргентиналик билан шартнома имзолаб, дунё футбол харитасига ўз номини ёздириб қўймоқчи.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика