Хитойда ташкил этиладиган ўртоқлик турнирида АПЛ клублари қатнашади
26 мар 2019 23:40
Янгиликлар
Хитойда ташкил этиладиган ўртоқлик турнирида АПЛ клублари қатнашади
Жорий йилнинг ёз ойида Хитой яшил майдонларида АПЛнинг 4та жамоаси иштирокида кичик ўртоқлик мусобақаси бўлиб ўтади.
Мазкур турнирда “Манчестер Сити”, “Вест Хэм”, “Ньюкасл” ҳамда “Вулверхэмптон” клублари қатнашади.
Premier-League Asia Trophy 2019 номини олган мусобақада жами тўртта учрашув бўлиб ўтади. Иккита ярим финал ўйини 17-июль санасига белгиланган бўлса, учинчи ўрин учун баҳс ҳамда финал тўқнашуви 20-июлда ўтказилади.
Шу каби мусобақа бундан икки йил аввал ҳам ўтказилган бўлиб, унда “Ливерпуль" зафар қучганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар