Хитой - Жанубий Корея. Сон Хён Мин майдонга тушмайди

Narzulla Saydullayev
22 мар 2017
Эртага ЖЧ-2018 саралаши доирасида Хитой - Жанубий Корея учрашуви бўлиб ўтади.
Ушбу баҳсда корейслар сафида Сон Хён Мин майдонга тушмайди.

"Тоттенхэм" вакили Эрон ва Ўзбекистонга қарши учрашувларда сариқ карточка олгани боис Хитойга бормайди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой - Жанубий Корея учрашуви 23 март куни Тошкент вақти билан соат 16:35да бошланади. Маълумот учун, Хитой гуруҳда 5та ўйиндан сўнг 2 очко билан 6-ўринда бормоқда. Жанубий Корея ҳисобида эса 10 очко бор, бу жамоа иккинчи поғонада.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia