UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  32 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  169 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Хитой - Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан 16:35да бошланади Янгиликлар

Хитой - Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан 16:35да бошланади

Хитой миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Антонио Камачо 6 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйин олдидан терма жамоа ихтиёрига чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Хабарингиз бор, Хитой терма жамоаси 6 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Хосе Антонио Камачо бош мураббийлигидаги терма жамоа шунингдек, 11 июнь куни Голландия, 18 июнь куни эса Таиланд терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Мазкур баҳслар олдидан испаниялик мураббий терма жамоага жами 25 нафар футболчини жалб этган.
 
Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини 6 июнь куни Хитойнинг Хаххот шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:35да бошланади. Мазкур ўйиндан сўнг, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги миллий терма жамоа 11 июнь куни ЖЧ-2014 саралаши 9-тури доирасида Жанубий Корея терма жамоасига қарши баҳс олиб бориш учун Сеулга учиб кетади. ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичининг якуний турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 июнь куни Тошкентда Қатар терма жамоасини қабул қилади.

Ўзбекистон, Голландия ва Таиланд терма жамоаларига қарши ўйинлар олдидан Хитой терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати:
 Женг Зи, Сун Ксианг, Фенг Ренлианг, Жао Хури, Зенг Ченг, Гао Линг, Жао Пен, Кин Шенг (Барчаси «Гуанчжоу Эвергранд»), Пиао Женг, Ланг Женг (Бейжинг Гуоан), Ю Ханшао, Ю Дабао, Ли Ксиюпен (Дальян Арбин), Ю Хаи (Гиужоу), Сун Ке, Жоу Юн (Жиангсу), Ян Шанпинг (Лиаонинг), Женг Ксиаофенг, Женг Женг, Ян Ху, Ванг Йонпо (Шандонг), Ву Лей (Шанхай И.С), Ван Далей (Шанхай Шенхуа), Жианг Жипенг (Шанхай Шенхин), Лиу Жиан (Ксингдао)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика