UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  5 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  18 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Хитой. 22-тур. Анзур Исмоилов гол урди, аммо жамоаси мағлуб бўлди Янгиликлар

Хитой. 22-тур. Анзур Исмоилов гол урди, аммо жамоаси мағлуб бўлди

Хитой суперлигасида 22-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Эътиборингизга ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинларга қаратамиз.
Камолиддин Тожиев тўп тепаётган "Жиангсу Сейнти" клуби ўз уйида "Чанчун Ятаи"ни қабул қилди. Меҳмонлар сафида Анзур Исмоилов фаолият юритишидан хабарингиз бор. Ўйинда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучишди. "Чанчун"нинг ягона жавоб тўпини ҳамюртимиз Анзур Исмоилов киритди. Камолиддин Тожиев ҳам, Анзур Исмоилов ҳам ўйинда тўлиқ ҳаракат қилишди.

"Бейцзин Гоан" эса ўз уйида "Далиан Аэрбин"ни қабул қилди. Ўйинда Егор Кримец жамоадошлари йирик ғалабага эришишди. Кримец учрашувни тўлиқ ўтказди.

Бир кун олдин Шавкат Муллажонов тўп тепаётган "Ляонинг Хонгюн" клуби сафарда "Циндао Жонун" устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришганди. Ўша куни ҳамюртимиз 90 дақиқа ҳаракат қилганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика