Хиддинк: "Лестер" мавсум олдидан менга жамоани бошқаришни таклиф қилганди"
04 май 2016 16:41
Янгиликлар
Хиддинк: "Лестер" мавсум олдидан менга жамоани бошқаришни таклиф қилганди"
"Челси" устози Гус Хиддинкнинг сўзларига кўра, у ўтган ёзда "Лестер" бош мураббийига айланиши мумкин эди.
"Лестер" менга жамоани бошқаришни таклиф қилгани ҳақиқат. Аммо танаффус олишни тўғри деб билдим. Ўша пайтда ишлашни истамаётган эдим.
Мавсум ўртасида "Челси" менга мурожаат қилди ва мен кўклар таклифини қабул қилдим. Клубга келганимда ҳаммада ваҳима бор эди. Асосий вазифам барчани тинчлантириш бўлган ва буни уддаладим. Агар мағлуб этишда давом этганимизда хатто "Челси"дек клуб ҳам жуда қийин аҳволда қоларди. "Лестер" чемпион бўлишини ва кўклар пастга шўнғишини ҳеч ким кутмаганди. Мавсумнинг иккинчи қисми ажойиб ўтди.
"Челси"ни бошқаришга рози бўлганимдан афсусланмайман. Премьер-лига - мураббийлик фаолиятининг чўққиси ва бу ерда икки маротаба ишлашга улгурдим" - дейди Хиддинк.
Фикрлар