Хиддинк: "Декабрь ойида "Челси"нинг асосий мақсади жамоани АПЛда олиб қолиш эди"
14 мар 2016 21:50
Янгиликлар
Хиддинк: "Декабрь ойида "Челси"нинг асосий мақсади жамоани АПЛда олиб қолиш эди"
«Челси» бош мураббийи Гус Хиддинк жамоада олиб борган ишлари ҳақида гапириб ўтди.
"Албатта, ютқазишни ёқтирмайман. Лекин, аввалги билан таққослаганда ҳозир барчаси жойига тушган. Мендан жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнини яхшилашни сўрашганди. Декабрь ойидаги асосий мақсадимиз - АПЛдан тушиб кетмаслик учун муҳим очколарни тўплаб олиш эди. Агар Англия кубоги ёки ЕЧЛ финалига чиққанимизда бу ёқимли бонус бўларди.
Ҳали иш тугагани йўқ. Чунки, мавсум май ўрталарида якунланади. Менда шундай клубда ишлаш имкони борлигидан хурсандман", - дейди голландиялик мураббий.
Фикрлар