"Хетафе" "Рома" ҳужумчисини мавсум сўнгига қадар ижарага олиши мумкин

Alisher
11 янв 2022, 13:37
"Рома" ҳужумчиси Борха Майораль қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 24 ёшли испаниялик футболчига "Хетафе" қизиқиш билдирмоқда.

Клуб форвардни 2021/22 йилги мавсум сўнгига қадар ижарага олмоқчи.

Майораль жорий мавсум "Рома" таркибида 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›