

Мичель Гонсалес шогирдлари Ла Лига антирекордини такрорлашди.
"Хетафе" Испания чемпионати 2021/22 йилги мавсум дастлабки етти турда барчасида мағлуб бўлди. Бу Ла Лигада сўнгги 25 йилдаги илк ва мусобақанинг бутун тарихидаги тўртинчи натижадир.
"Хетафе" 7 турдан сўнг бирорта очко жамғара олмади ва 2:12 тўплар нисбати билан сўнгги ўринга жойлашган.



