
“Жамоамиз кучли, шунинг учун таркибдаги бир нечта асосий ўйинчиларсиз ҳам юқори даражада ўйин ўтказа оламиз. Шу сабабли қишки трансферлар ойнаси мобайнида янги ўйинчиларга эҳтиёж сезмаяпмиз. Мен Лионель Месси ва Виктор Вальдес жароҳат олганида ҳам ўз қароримни ўзгартирмаганман. Бирор ўйинчимиз жароҳат олганида унинг ўрнини боса оладиган ўйинчилар етарли”, - мураббийнинг сўзларини келтиради Marca.