Хенрик Ларссон "Барселона" мураббийлар штабидан кетди
02 ноя 2021 21:19
Янгиликлар
Хенрик Ларссон "Барселона" мураббийлар штабидан кетди
"Барселона" мураббийи Хенрик Ларссон Каталония клубини тарк этганини эълон қилди.
"Мен бу ерда ишлашни тўхтатдим, бу албатта, қайғули. Бироқ футболда шунақаси бўлиб туради. Бошқа ҳеч нима деёлмайман", – деди 50 ёшли швециялик.
Ларссон 2020 йилнинг августида Рональд Куман мураббийлар штабига қўшилган эди. Нидерландиялик мутахассис ўтган ҳафтада "кўк-анорранглилар" бош мураббийлигидан бўшатилди.
Маълумот учун, "Барса" собиқ ҳужумчиси футболчилик даврида жамоа билан 4 та совринга эга чиққан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар