Хендерсон Англия таркибидаги 62-ўйинида илк голини урди
Aslanov Jasurbek
4 июл 2021, 01:45
Англия термаси ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон Украина термасига қарши ўйинда гол урди.
Қизиқарлиси шундаки, бу гол "Ливерпуль" жамоаси аъзосининг терма жамоа сафидаги илк голи ҳисобланади. Хендерсон терма сафида Украинага қарши баҳсни қўшиб ҳисоблаганда 62-ўйинини ўтказмоқда.