

Хендерсон «Манчестер Сити» билан ўйинда (1:0) жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Унинг товони билан муаммолар пайдо бўлгани айтилмоқда. Бу жароҳат туфайли англиялик футболчи 10 кун майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил декабрь ойида Хендерсоннинг товонида сурункали жароҳат кузатилганди.




