Хедира юрагини операция қилдирди

Aslanov Jasurbek
20 фев 2019, 18:05
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Сами Хедира юрагини операция қилдирди ва ўз жамоасининг навбатдаги учрашувларида ёрдам бера олмайди.

Олдинроқ, 31 ёшли футболчининг юрагида муаммо аниқланган эди. Бугун, 20 февраль куни у муваффақиятли операция қилинди. Хавбекнинг даволанишига 1 ой вақт керак бўлади.

Жорий мавсум Хедира турли жароҳатлар туфайли А Сериянинг бор-йўғи 9та ўйинида майдонга тушди, 2та гол уриб, 1та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Juventus.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›