UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашуви учун асосий таркиблар маълум бўлди  9 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  2 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  8 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

Хавининг 8та шарти Янгиликлар

Хавининг 8та шарти

Қишнинг асосий мавзуларидан бири - Хавининг "Барселона"га бош мураббий сифатида қайтиши бўлди.

Клуб 14 январь куни Эрнесто Вальвердени истеъфога чиқарди ва тезлик билан унга ўринбосар излашни бошлади. Агар миш-мишларга ишонсак, Хави номзодлар орасида биринчи эди - мухлислар ёқимтойининг қайтиши клуб президенти Бартомеу рейтинги ошишига олиб келарди.


Хави билан музокара ўтказиш учун "Барселона" спорт директори Эрик Абидаль ва клуб ижрочи директори Оскар Грау Қатарга учди. Улар собиқ ярим ҳимоячига жамоани бошқариш таклифини беришди. Аммо Каталонияга янги мураббийсиз қайтишди ва шунда Кике Сетьен номзодига мурожаат қилинди.


Кейинроқ Абидаль ўз интервьюсида, январь ойида Хавига таклиф берилмаганини айтди. Бунгача у "Футболчилар Вальверде истеъфосини хоҳламоқда" дегани учун Месси билан жанжаллашиб қолганди.


Спорт директорининг Хави ҳақидаги сўзлари ёлғонга ўхшайди: Каталониянинг Cadena SER радиосининг ("Барселона"га боғлиқ хабарлар бўйича ишончли манба) маълум қилишича, Хави ўз шартларини эълон қилганидан сўнг, клуб "Ал-Садд" устози номзодидан воз кечди.


Ушбу шартлар қуйидагича:


1. Спорт департаменти назоратини тўлиқ қўлга олиш

Бунинг маъноси шундай: Хави клуб спорт директори вазифаларининг бир қисмини ўз бўйнига олади ва футболчилар сотуви ҳамда харидида тўлиқ иштирок этади. Штабни ўзи йиғади ва барча даражаларда (академиядан тортиб бош жамоагача) клуб фалсафасини белгилаб беради. Хави бу талаби билан клубдаги спорт жараёнларига катта таъсир ўтказа оладиган шахсга айланишни хоҳлаган.


2. Жоан Вильянинг қайтиши

Вилья "Барселона"нинг тика-така модели яратувчиларидан бири ҳисобланади. 66 ёшли мутахассис клубда 30 йилдан ортиқ ишлаган. Хави уни футболдаги отаси деб ҳисоблайди.

2018 йилнинг ёзида Вилья билан шартнома узайтирилмади. Клуб раҳбарияти академияда янги услубни қўллашни истаб қолди. Бу натижа бермади.


3. Карлес Пуйолнинг қайтиши

Бу шарт ҳақида кўпчилик билади. Хави жамоа собиқ сардоридан қандай фойдаланиши маълум эмас.


4. Йорди Кройффни таклиф қилиш

Кройффнинг роли худди Пуйолникидек маълум эмас. Аммо Йордининг отаси Йохан Кройфф доимо клуб академияга кўпроқ эътибор бериши кераклигини таъкидлаган ва Хавини жуда қадрлар эди. Йорди отасининг фикрини яхши билади, интервьюларида бу ҳақида кўп гапиради. Бундай ҳамкор клубни янгилашда катта ёрдам бериши мумкин.


5. Мураббийлар штабида Хавининг акаси - Оскар Эрнандеснинг пайдо бўлиши

Оскар ҳозир "Ал-Садд"да Хавининг ассистенти бўлиб ишламоқда.


6. Ёшлар жамоаси ва академия назоратини тўлиқ қўлга олиш

Хави кўплаб интервьюларида "Барселона" академияси тарбияланувчилари Гвардиола услубига тез кўникишини айтган. Шу сабабли Анри, Абидаль ва бошқа юқори савияли футболчиларнинг Каталония клубига мослашиши қийин кечади.


Бошқа талаблар бўйича ҳаммаси тушунарли. Хави "Барселона" академиясининг аввалги обрўсини тикламоқчи. Унинг фикрича,  ишламайдиган академия билан муваффақиятга эришиб бўлмайди.


7. Клуб тиббий хизматида ислоҳот ўтказиб, амалдаги ходимларни истеъфога чиқариш

Ҳозир тиббий департаментни Рикард Пруна бошқармоқда - у 1997 йилдан бери клубда. 2007 йилдан бери бутун тизимга жавобгар. Хавининг фикрича, Пруна ўз вазифаларини уддалай олмаяпти. Мисол тариқасида "Барселона"даги жароҳатларни кўрсатиш мумкин.


8. Хави ёздагина "Барселона" бош мураббийига айланиши мумкин

Бу ерда ҳаммаси оддий - испаниялик мутахассис мавсумни "Ал-Садд" билан якунламоқчи. Фаолиятидаги биринчи клубини мавсумни тугатмай кетиши ғалати бўларди.


Агар Cadena SERга ишонилса, Абидаль ва Грау бу талабларни Бартомеуга етказишган. "Барселона" президенти шундан сўнг бошқа икки номзодга эътибор қаратди.


Хавининг тайинланиши "Барселона" президентлиги учун сайловларда Бартомеуга ёрдам бериши мумкин эди. Сайлов 2021 йилда бўлиб ўтади, аммо Хосеп Мария Бартомеуга боғлиқ можаролар туфайли жараён олдинроқ ўтказилиши мумкин.


Бартомеунинг ўзи сайловларда иштирок этмоқчи эмас, аммо унинг тарафдорларидан бири ўз номзодини илгари суриши кутилмоқда. Хави, Пуйоль ва собиқ президент Жоан Гаспар бошқа номзод - Виктор Фонтани қўллаб-қувватламоқда. Викторнинг айтишича, у президентга айланса, асосий жамоани Хави бошқаради. Сайловларда "Барселона" тарихидаги энг муваффақиятли президент (2003-2010) ва Гвардиоланинг яқин дўсти Жоан Лапорта ҳам иштирок этиши мумкин.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика