UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  0 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  18 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  2 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  14 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  19 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Хавининг 8та шарти Янгиликлар

Хавининг 8та шарти

Қишнинг асосий мавзуларидан бири - Хавининг "Барселона"га бош мураббий сифатида қайтиши бўлди.

Клуб 14 январь куни Эрнесто Вальвердени истеъфога чиқарди ва тезлик билан унга ўринбосар излашни бошлади. Агар миш-мишларга ишонсак, Хави номзодлар орасида биринчи эди - мухлислар ёқимтойининг қайтиши клуб президенти Бартомеу рейтинги ошишига олиб келарди.


Хави билан музокара ўтказиш учун "Барселона" спорт директори Эрик Абидаль ва клуб ижрочи директори Оскар Грау Қатарга учди. Улар собиқ ярим ҳимоячига жамоани бошқариш таклифини беришди. Аммо Каталонияга янги мураббийсиз қайтишди ва шунда Кике Сетьен номзодига мурожаат қилинди.


Кейинроқ Абидаль ўз интервьюсида, январь ойида Хавига таклиф берилмаганини айтди. Бунгача у "Футболчилар Вальверде истеъфосини хоҳламоқда" дегани учун Месси билан жанжаллашиб қолганди.


Спорт директорининг Хави ҳақидаги сўзлари ёлғонга ўхшайди: Каталониянинг Cadena SER радиосининг ("Барселона"га боғлиқ хабарлар бўйича ишончли манба) маълум қилишича, Хави ўз шартларини эълон қилганидан сўнг, клуб "Ал-Садд" устози номзодидан воз кечди.


Ушбу шартлар қуйидагича:


1. Спорт департаменти назоратини тўлиқ қўлга олиш

Бунинг маъноси шундай: Хави клуб спорт директори вазифаларининг бир қисмини ўз бўйнига олади ва футболчилар сотуви ҳамда харидида тўлиқ иштирок этади. Штабни ўзи йиғади ва барча даражаларда (академиядан тортиб бош жамоагача) клуб фалсафасини белгилаб беради. Хави бу талаби билан клубдаги спорт жараёнларига катта таъсир ўтказа оладиган шахсга айланишни хоҳлаган.


2. Жоан Вильянинг қайтиши

Вилья "Барселона"нинг тика-така модели яратувчиларидан бири ҳисобланади. 66 ёшли мутахассис клубда 30 йилдан ортиқ ишлаган. Хави уни футболдаги отаси деб ҳисоблайди.

2018 йилнинг ёзида Вилья билан шартнома узайтирилмади. Клуб раҳбарияти академияда янги услубни қўллашни истаб қолди. Бу натижа бермади.


3. Карлес Пуйолнинг қайтиши

Бу шарт ҳақида кўпчилик билади. Хави жамоа собиқ сардоридан қандай фойдаланиши маълум эмас.


4. Йорди Кройффни таклиф қилиш

Кройффнинг роли худди Пуйолникидек маълум эмас. Аммо Йордининг отаси Йохан Кройфф доимо клуб академияга кўпроқ эътибор бериши кераклигини таъкидлаган ва Хавини жуда қадрлар эди. Йорди отасининг фикрини яхши билади, интервьюларида бу ҳақида кўп гапиради. Бундай ҳамкор клубни янгилашда катта ёрдам бериши мумкин.


5. Мураббийлар штабида Хавининг акаси - Оскар Эрнандеснинг пайдо бўлиши

Оскар ҳозир "Ал-Садд"да Хавининг ассистенти бўлиб ишламоқда.


6. Ёшлар жамоаси ва академия назоратини тўлиқ қўлга олиш

Хави кўплаб интервьюларида "Барселона" академияси тарбияланувчилари Гвардиола услубига тез кўникишини айтган. Шу сабабли Анри, Абидаль ва бошқа юқори савияли футболчиларнинг Каталония клубига мослашиши қийин кечади.


Бошқа талаблар бўйича ҳаммаси тушунарли. Хави "Барселона" академиясининг аввалги обрўсини тикламоқчи. Унинг фикрича,  ишламайдиган академия билан муваффақиятга эришиб бўлмайди.


7. Клуб тиббий хизматида ислоҳот ўтказиб, амалдаги ходимларни истеъфога чиқариш

Ҳозир тиббий департаментни Рикард Пруна бошқармоқда - у 1997 йилдан бери клубда. 2007 йилдан бери бутун тизимга жавобгар. Хавининг фикрича, Пруна ўз вазифаларини уддалай олмаяпти. Мисол тариқасида "Барселона"даги жароҳатларни кўрсатиш мумкин.


8. Хави ёздагина "Барселона" бош мураббийига айланиши мумкин

Бу ерда ҳаммаси оддий - испаниялик мутахассис мавсумни "Ал-Садд" билан якунламоқчи. Фаолиятидаги биринчи клубини мавсумни тугатмай кетиши ғалати бўларди.


Агар Cadena SERга ишонилса, Абидаль ва Грау бу талабларни Бартомеуга етказишган. "Барселона" президенти шундан сўнг бошқа икки номзодга эътибор қаратди.


Хавининг тайинланиши "Барселона" президентлиги учун сайловларда Бартомеуга ёрдам бериши мумкин эди. Сайлов 2021 йилда бўлиб ўтади, аммо Хосеп Мария Бартомеуга боғлиқ можаролар туфайли жараён олдинроқ ўтказилиши мумкин.


Бартомеунинг ўзи сайловларда иштирок этмоқчи эмас, аммо унинг тарафдорларидан бири ўз номзодини илгари суриши кутилмоқда. Хави, Пуйоль ва собиқ президент Жоан Гаспар бошқа номзод - Виктор Фонтани қўллаб-қувватламоқда. Викторнинг айтишича, у президентга айланса, асосий жамоани Хави бошқаради. Сайловларда "Барселона" тарихидаги энг муваффақиятли президент (2003-2010) ва Гвардиоланинг яқин дўсти Жоан Лапорта ҳам иштирок этиши мумкин.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика