Хави ва Анчелотти эртанги "Эль Класико"дан олдин нималар деди?

Iskandarov Abdulaziz
15 окт 2022, 21:55
Ла Лиганинг навбатдаги тури доирасида бўлиб ўтадиган "Реал Мадрид" - "Барселона" учрашувидан олдин икки жамоа мураббийлари фикрлари билан ўртоқлашди.

"Интер"га қарши ўйин ҳақида йигитлар билан гаплашганимиз йўқ. Мавсумга оптимистик руҳда қараймиз. Мен "Барселона"нинг ашаддий мухлисиман. Бирор муаммо кўраётганим йўқ. Агар нимадир юз берса, иккиланмасдан кетаман",- дейди Хави. 

"Ўйинга одатдагидек тайёргарлик кўрдик. Аммо "Эль Класико"да қўшимча ҳиссётлар бўлади. Ўтган йилги учрашувга жамоани ўзгача тайёрламоқчи бўлгандим. Бироқ буни уддасидан чиқа олмадим. Куртуа? У кам машғулот ўтказди",- дейди Ачелотти. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: TMW