Хави: "ПСЖ эҳтимол катта трансферлар сабаб фаворитдир. Аммо, "Барса" томонида тарих, ЧЛдаги совринлар турибди"

Alisher
17 мар 2024, 00:40
Хави Чемпионлар лигаси чорак финал ўйини ҳақида гапирди.

ПСЖ "Барселона" билан Чемпионлар лигаси 1/4 финалида тўқнаш келади.

"Биламизки ПСЖ амалга оширган улкан трансферлари сабаб эҳтимол фаворит ҳисобланар. Аммо, бизнинг томонимизда тарих, Чемпионлар лигасидаги совринлар борлигини унутманг.

Биз рақобатлаша олишимизга ишончим комил, қўлимиздан келган барчасини қиламиз", – деди Хави.

"Барселона" Чемпионлар лигасида 5 бор ғолиб чиққан. ПСЖ эса бирор марта ушбу турнирда ғалаба қозонмаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano