Хави: "Неймар "Барселона"ни тарк этишини ҳеч ким тахмин қила олмас эди"
12 авг 2017 21:47
Янгиликлар
Хави: "Неймар "Барселона"ни тарк этишини ҳеч ким тахмин қила олмас эди"
"Неймар ўз қарорини қабул қилди, уни ҳурмат қилишимиз керак. Бу унинг танлови. Бугун футболда ўйинчилар ўзи истаган клубга ўтмоқда. Бироқ ҳеч ким Неймар "Барселона"ни тарк этишини олдиндан айтиб бера олмасди. Футболчи бундай клубда қолмаслиги жуда ғалати. Луиш Фигу "Барса"дан "Реал"га ўтганига 17 йил бўлди. Неймар воқеаси каби, ўшанда қарор Фигуники эди.
Бу қандай бўлганини билмайман. ОАВда бу трансфернинг бир неча версиялари бор. "Барселона"нинг хафа бўлган мухлисларини тушунаман, чунки Неймар ҳеч қандай тушунтириш бермади. У "Барселона"ни матубот-анжуманисиз тарк этди.
Кўрамиз, Неймар ПСЖга нима бера олар экан. "Барселона" шартномадаги товон пули кимдирлар томонидан ишлатилишини кутмаган эди. Энди Каталония клуби битимлардаги шартларга эътибор бериши керак" - дейди Хави.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар