

Каталония клуби январдаги трансфер ойнасида французнинг сотуви бўйича келиша олмади, у мавсумни "Камп Ноу"да тугатиб қўяди.
24 ёшли ўйинчининг шартномаси якунланмоқда. Бироқ, Хави ундан қолган ўйинларда фойдаланмоқчи.
"Кўк-анорранглилар" мураббийи Дембеленинг мавсум сўнггига қадар таркибдан четлатилишига қарши.
Якуний қарор Хавининг "Барселона" раҳбарияти билан учрашувида қабул қилинади.



