Хави: "Агар Бразилиядаги омадсизлик ҳақида билганимда, Испания терма жамоасини олдинроқ тарк этган бўлардим"
18 дек 2014 13:48
Янгиликлар
Хави: "Агар Бразилиядаги омадсизлик ҳақида билганимда, Испания терма жамоасини олдинроқ тарк этган бўлардим"
"Барселона" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес 2014 йилги мундиалдаги миллий жамоасининг муваффақиятсизлигини билганда, терма жамоадан олдинроқ кетган бўлишини маълум қилди.
Висенте дель Боске шогирдлари ЖЧ-2014да гуруҳ босқичида қолиб кетишган.
"Мен Евро-2012дан сўнг терма жамоани тарк этмочи эдим ва дель Боскега футболдан роҳат олмаётганимни, ёшларга жой бўшатиш кераклигини айтдим. Аммо у менда депрессия борлигини ва жамоа учун кераклигимни таъкидлади. Агар Бразилияда бизни нима кутаётганини билганимда, олдинроқ Испания терма жамоасини тарк этган бўлардим. Ҳозирда хотиржамман, оилам ва дўстларим даврасида ўзимни яхши ҳис қиляпман" - дейди Хави.
Фикрлар