Хави: "1:0 ҳисобининг нимаси сизга ёқмаяпти?"

Mirjalol Normatov
19 мар 2023, 13:19
"Барселона" бош мураббийи Хави "Реал"ни 4:0 ёки 5:4 ҳисобида ютгандан кўра 1:0 ҳисоби билан ютган яхшироқ эканлигини айтди.

- Менимча имкониятлар тенг. Балки бизда яхшироқдир ҳам. Чунки "Барселона" ўз майдонида ўйнайди.

- "Реал"ни ҳам 1:0 ҳисобида мағлуб этишга розимисиз?

- 1:0 ҳисобининг нимаси сизларга ёқмаяпти? Танлов имконияти бўлганида 4:0 ёки 5:4дан кўра 1:0ни танлаган бўлардим. Рақиб яхши ҳимояланади, гол уриш осон бўлмайди. Футбол ўйнамаганлар рақибнинг даражасини тушунишмайди.

1:0 ҳисобидаги ғалаба - фантастик, мўъжизавий ҳисоб. Муаммо нимада?, - деб жавоб берди.

Ушбу мавсумда Хави қўл остидаги жамоа 9 ўйинда 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бу клубнинг рекорди ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›