UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  1 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  4 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  5 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  16 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  17 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  110

Харри Магуайр ҳақида 10та факт Янгиликлар

Харри Магуайр ҳақида 10та факт

“Манчестер Юнайтед”нинг янги вакили бўлмиш дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси Харри Магуайр ҳақида 10та қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. У мактабда аълочи эди.    

Магуайр болалигида нафақат футбол майдонида, балки ўқишда ҳам фаол эди.

 Мактабидаги собиқ директор ўринбосари Сью Кейн: "У болалигидан ақлли бўлган. Ундан талаб қилинган ҳамма нарсани қиларди. У машҳур ва баланд бўйли эди. Ўшандан бери унинг бўйи янада ўсди. Ўйлашимча, у иқтисод ёки математикани ўқишни давом эттирганида, эҳтимол ҳисобчи ёки тадбиркор бўлиши мумкин эди. У жуда зўр ўқиган."

2. У фақат иқтидорли футболчигина эмас.

Марказий ҳимоячи болалигида кўплаб спорт турлари билан шуғулланган. У кросс-кантри, регби ва хоккей билан ҳам машғул бўлган. Бу спорт турлари унга турли жабҳаларда фойда берганлигини футболчининг ўзи тан олади.

3. Унинг футболчилардан иборат оиласи бор.

Харрининг укалари ҳам футболчи саналадилар. Лоуренс Миллий лигада "Честерфилд" шарафини ҳимоя этса, Жо "Гейнсборо Тринити" клубида тўп тепади.

Ушбу фотосуратда Харри ва унинг укаси Лоуренс.

4. Унинг тўлиқ исмини биласизми?

Унинг тўлиқ исми - Жейкоб Харри Магуайр, аммо барча уни шунчаки Харри деб атайди.

5. У Евро-2016га мухлис сифатида борди.

Бу пайтда Магуайр "Халл Сити" билан Премер-лигага эндигина чиққан эди ва у дўстлари билан Англия терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Францияга борган эди.

Ўша вақтлар ҳеч ким уни Гарет Саутгейт жамоаси билан биргаликда ЖЧ-2018да иштирок этишини ва ярим финалга чиқиб, Англия терма жамоаси қаҳрамонларидан бирига айланишини билмасди.

6. Мухлислар уни 50 фунт стерлинглик янги банкнотада кўришни хоҳлашди.

У қаҳрамон бўлган Жаҳон чемпионатидан кейин мухлислар Магуайрнинг фотосурати   50 фунт стерлингдан жой олиши учун петиция бошлашди.

Петиция 50 минг имзо йиғди, аммо у танланмади. Унинг ўрнини математик Алан Тюринг эгаллади.

7. Унинг лақаби - "катта бош".

Бу лақабни унга Жейми Варди қўйган.

Лақаб билан боғлиқ жуда кулгили воқеа содир бўлган. 

Магуайр Жаҳон чемпионатида Швецияга гол урган. Шундан сўнг, Магуайр ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этади. Тўсатдан ҳужумчи Жейми Варди Магуайр қатнашаётган  матбуот анжуманига кириб келади ва жамоадошига шундай дейди: "Салом, бу Vardy News’дан Жейми Варди. Сизнинг бошингиз диаметри қанча?"

8. У Англия биринчи лигасида кетма-кет уч марта мавсум жамоасидан ўрин эгаллаган.

"Шеффилд Юнайтед" академиясидаги ёрқин ўйинлари орқали Харри тезда асосий жамоадан жой олди. Кучи жиҳатидан Англия учинчи дивизиони саналувчи чемпионатда, Харри жамоасининг етакчиси эди.  Кетма-кет уч йил давомида у лигада мавсум рамзий терма жамоасига киритилди ва 2012 йилдан 2014 йилгача клубининг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси бўлди.

9. У фақат марказий ҳимоячи бўлмаган.

"Шеффилд" академияси мураббийи Жон Пембертон Магуайрнинг марказий ҳимоячига айланишига ва бу позицияда ривожланишига ёрдам берган киши ҳисобланади. 

16 ёшига қадар у майдон марказида ўйнаган, аммо кейин марказий ҳимоячига айлантирилган.

"У яхши ҳимояланади. Харри мудофаа чизиғи етакчиси бўлиб, ўйинни жуда яхши ўқийди. Лекин, уни ҳар доим бошқалардан ажратиб турадиган жиҳат, бу тўпни қандай бошқаришни билишидадир."

10. Харрининг кумирлари кимлар?

Унинг кумирлари - Рио Фердинанд ва Жон Терри.  

"Менинг болалигимдаги энг яхши марказий ҳимоячилар - Жон Терри ва Рио Фердинанд."

"Мен уларни жуда кўп кузатганман, айниқса, Рио Фердинандни. Чунки, у тўпни ҳимоядан олдинга жуда яхши олиб чиқади. Тўпни ўзида ушлаб тура олади ва идеал ўйнайди. Шубҳасиз, Рио ўз даврининг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири."

Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика