Харри Кейн: "Бавария" - мен учун идеал клуб"

Mirjalol Normatov
27 авг 2023, 16:50
"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Мюнхен клубини ўзи учун идеал деб атади.

"Фаолиятимда навбатдаги қадамни ташлаш кераклигини тушундим. Ўз тажрибам орқали совринлар учун, ЕЧЛ учун курашишни истадим. "Бавария" каби топ-клубда ўйнаш - катта чақирув.

Бундеслига ҳақида камроқ, "Бавария" ҳақида кўпроқ ўйладим. Бу клуб мен учун идеал клуб", - деди Кейн.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ёзда Кейн 100 млн евро эвазига "Тоттенхэм"дан "Бавария"га кўчиб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal