Хамес йўл хизмати ходимларига бўйсунмагани учун 10 400 евро жарима тўлайди

Aslanov Jasurbek
1 мар 2016, 14:47
"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес полиция ходимларига бўйсунмагани учун 10 400 евро тўлайди.

Колумбиялик футболчи 1 январь куни ўзининг "Audi" маркали машинасида "Қироллик клуби" машғулотига кетаётиб тезликни оширган. Хамес соатига 200 км/соат тезликда ҳаракатланган ва йўл хизмати талабига кўра тўхтамаган. Натижада у машғулотга кечикаётганини айтиб, тезликни оширганини тан олган. Бундан ташқари, Родригеснинг сўзларига кўра, у полиция машинасини кўрмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ABC